Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норинлик ёшлар қўллаб-қувватланди
05:10 / 2022-12-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар соҳада қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Хусусан, Наманган вилояти Норин туманида “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 204 нафар ёшни қўллаб-қувватлаш мақсади учун 500 миллион сўм маблағ ажратилган.

[gallery-10057]

Туман Маданият марказида ташкил этилган тадбирда ушбу маблағ – 36 нафар ёшнинг ўз-ўзини банд қилиш учун асбоб-ускуна харид қилиш харажатлари, олий таълим муассасаларида ўқиётган 88 талабанинг тўлов контракт пуллари, 35 нафар ёшни замонавий касбларга ўқитиш  харажати, 14 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатлари, 12 нафар ёшга даволаниш харажатлари, 7 нафар ёшга фуқаролик паспорти олиш харажатлари, 12 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви учун харажат ўз эгаларига топширилди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА