Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норинлик омилкорлар
13:57 / 2024-03-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида жорий йилда деҳқон хўжаликларида 2 марта ҳосил олиш ҳисобига жами 219,1 минг тонна қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган. Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 33,2 триллион сўмга етказилади.

Вилоятнинг Норин тумани аҳолиси азалдан деҳқончилик ҳадисини олган. Шу боис, аксарият оилалар томорқадан яхшигина даромад олиб, рўзғорини бут, дастурхонини тўкин қилаяпти.  

[gallery-16599]

Туманнинг 57 та маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунларда томорқа ишларига жиддий киришилган. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида норинликлар жорий йил ҳосили учун 525 гектар майдонда саримсоқпиёз, 342 гектар пиёз, салкам 155 гектар ош лавлаги, 759 гектардан зиёд майдонга турли кўкатлар етиштирмоқда.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА