Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Нориндарё" кўприги аҳоли хизматида
16:20 / 2020-11-02

Наманган вилоятининг Норин туманида қўшни вилоятлар билан боғловчи “Нориндарё” кўприги фойдаланишга топширилди.


Наманган вилоятининг Норин туманида қўшни вилоятлар билан боғловчи “Нориндарё” кўприги фойдаланишга топширилди.

Кўприкни фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этган Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов, туман нуронийлар кенгаши раиси Қодирхон Умаров, Ёшлар иттифоқи фаоли Моҳинур Эркинжоновалар ўз сўзида Президентимизнинг 2020 йил 10 январдаги қарори асосида тубдан реконструкция қилинган кўприк халқимизга кўп йиллар давомида хизмат қилишига тилак билдирди.

Фарғона ҳалқа йўлининг 98-километрида жойлашган Норин дарёси устидан ўтган автомобиль кўпригида ҳаракатланиш шу йил 24 апрель куни дарз кетиш ва ёриқ аломатлари сабабли ҳаракатлар тўхтатилганди. 1962 йилда барпо этилган мазкур кўприк қарийб 60 йилга яқин давр мобайнида хизмат қилиб келган.

Андижон ва Наманган вилоятларини автомобиль йўли орқали ўзаро боғлайдиган Норин дарёси устидан ўтган ушбу замонавий иншоот қисқа вақтда, яъни 6 ой мобайнида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси мутахассислари томонидан реконструкция қилинди. Бунинг учун 8 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди. Узунлиги 275, эни 10,30, баландлиги эса 7 метрдан иборат кўприк 2 тасмали автобиль йўлидан иборат бўлиб, ундан 1 соатда 834, бир кеча кундузда 20 мингдан ортиқ автомобиль ўтказиш имконияти мавжуд.

Реконструкциядан сўнг мазкур кўприкнинг эни 1,5 метрга кенгайтирилиб, икки четида пиёдалар учун йўлаклар ҳам қурилди. Йўлакларнинг ён қисмига баландлиги 1 метр 15 сантиметрлик темир панжаралар ўрнатилди. Норин ҳамда Уйчи туманларига ўтиб қайтадиган пиёдаларнинг кечки пайтда ҳам кўприкда бемалол ҳаракатланишларини таъминлаш учун 13 дона электродиодли ёритгич ўрнатилди.

– Халқимизда “Кўприк қурганнинг савоби улуғ”, деган нақл бежизга айтилмаган. Биз норинликлар ҳукуматимиз ғамхўрлигидан беҳад хурсандмиз, – дейди қурилиш соҳаси фахрийси, 82 ёшли Тоштонбой Абдазов. – 160 мингдан зиёд аҳолига эга бўлган туманимиз фуқаролари вилоят марказига қатнашлари учун ярим йил Учқўрғон ва Балиқчи туманлари орқали айланиб боришларига тўғри келганди. Бугун яна узоғимиз яқин, оғиримиз енгил бўлди.

Нуронийлар, вилоят ва туман фаоллари томонидан рамзий лента қирқилиб, янги кўприк орқали автомобиллар ва йўловчилар ҳаракатланиши бошлаб берилди. Ярим асрдан ошиқ тарихга эга “Нориндарё” кўприги сифатли таъмирланиши туфайли хавфсизлиги, шунингдек, ҳайдовчилар ҳамда пиёдалар учун қулайлиги жиҳатидан замонавий қиёфа касб этди.

2.JPG

3.JPG

4.JPG

5.JPG

7.JPG

10.jpg