Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норин тумани ҳокимлиги “Маърифат” газетасида чоп этилган мақолага муносабат билдирди
19:56 / 2020-02-07

Танқидий материалда тумандаги мактабларда маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари жойлашганлиги тўғрисида маълумот келтирилган.


Норин тумани ҳокимлиги “Маърифат” газетасининг 2019 йил 7 августдаги 61-сонида эълон қилинган “Мактабдаги маҳалла идораси ёхуд “текин” томошалар машмашаси” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Танқидий материалда тумандаги мактабларда маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари жойлашганлиги тўғрисида маълумот келтирилган.

Мақолада кўрсатилган 15- ва 29- сонли умумтаълим мактабларида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, “Оила-маҳалла-мактаб” тамойили асосида ёшлар тарбиясини яхшилаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари жойлаштирилган эди.

15-умумтаълим мактабида жойлашган “Шаҳидмозор” МФЙ идораси 2019 йил 18 ноябрь куни маҳалла гузари биносига, 29-умумтаълим мактабида жойлашган “Кемабоши” МФЙ идораси алоҳида бинога кўчириб чиқарилган.

Ҳозирда тумандаги бирорта таълим муассасаси биносида маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлаштирилмаганлигини маълум қиламиз.

“Маърифат” газетаси таҳририятига мактабларда таълим сифатига халақит бериши мумкин бўлган омилларни йўқотишни мақсад қилган ушбу материал учун миннатдорчилик билдирамиз ва ўзаро ҳамкорлик учун доимий очиқлик тамойилларига амал қилишга тайёрмиз.

Норин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати