Норин ГЭСлар каскади қурилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилишининг боришини кўздан кечирди.
Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни (9,5 МВт қувватли 4 тадан гидроагрегат ўрнатилади) ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 миллион 25 кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.
[gallery-18431]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА