English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нореал қарздорлик бартараф этилди
10:58 / 2023-03-30

Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи фуқаро М.А Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат йўллаган.

Унда баён этилишича, истеъмолчи хонадони 2008 йилда иссиқлик тизими қувурлари талаб даражасида ишламагани сабабли, иссиқ сув тизимидан узиб қўйилган. Шунга қарамасдан, «Иссиқлик манбаи» ДУК Бухоро шаҳар филиали томонидан ҳозирги кунгача коммунал тўловлар ҳисоблаб борилган. Натижада, 39 миллион 395 минг сўм нореал қарздорлик юзага келган.  

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, корхона ходимларига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг, истеъмолчи зиммасидаги асоссиз қарздорлик бартараф этилди.

 

ЎзA