Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нореал қарздорлик ҳолатлари ёхуд тўқликка шўхлик
17:25 / 2019-09-25

Ўзбекистон туман, Қудаш қишлоғида яшовчи фуқаро А.Аҳмедовнинг эшигини тақиллатиб борган давлат инспектори электрни ҳисобга олиш прибори ва истеъмолчи амалга оширган тўловлар бўйича тафовут мавжуд бўлмаса-да, унинг 14 млн. 162,0 минг сўм қарз эканлигига ҳайрон бўлади.


Ўзбекистон туман, Қудаш қишлоғида яшовчи фуқаро А.Аҳмедовнинг эшигини тақиллатиб борган давлат инспектори электрни ҳисобга олиш прибори ва истеъмолчи амалга оширган тўловлар бўйича тафовут мавжуд бўлмаса-да, унинг 14 млн. 162,0 минг сўм қарз эканлигига ҳайрон бўлади. 

Ўз навбатида, истеъмолчи А.Аҳмедов ҳам бир неча йиллардан буён шу қарздорлик мавжудлиги, бормаган идораси, кирмаган эшиги қолмаганлиги, аммо ҳеч ким унга ёрдам қўлини узатмаганлиги бўйича Мажбурий ижро бюроси томонидан ёрдам берилишини илтимос қилади.

Шу тариқа истеъмолчи А.Аҳмедовнинг яшаш манзили бўйича муқаддам таъминотчи корхона томонидан “Электрҳисоб” дастуридаги шахсий ҳисобварағига ҳеч қандай асосларсиз 14 млн. 162,0 минг сўм қарздорлик киритилганлиги аниқланади. 

Яна бир ҳолат, Ўзбекистон тумани, Яйпан шаҳри, Д.Далиев кўчасида истиқомат қилиб келаётган фуқаро З.Султонов Бюронинг Ўзбекистон туман бўлимига электр энергиясидан истеъмол қилмаган 1 млн. 344,6 минг сўмлик қарздорликни олиб ташланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 
Ўрганишлар натижасида тегишли ҳужжатлар асосида истеъмолчилардан қарздорлик олиб ташланди.

Баъзида истеъмолчилар “тўқликка шўхлик” қабилида иш тутишиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига ҳам йўл қўйишмоқда. 

Масалан, Яккатут қишлоғи, "Саховат" кўчасида яшовчи Р.Жўрақўзиев бир неча йиллардан буён ҳар ойда атиги 10-15 минг сўмлик электр истеъмоли учун пул тўлаётгани МИБ ходимларида шубҳа уйғотади. 

Хонадонда ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлдики, Р.Жўрақўзиев хонадондаги деярли барча электр жиҳозларини электр тармоғига яширин равишда улаган экан. 

Хонадон тармоқдан узилгач, 5-6 кун электрсиз яшаб кўрган ҳуқуқбузар давлатга 17 млн. 809,6 минг сўм зарар суммасини тўлиқ тўлаб берди.