Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний товарлар йўқ қилинди
16:58 / 2022-04-20

Юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати бўлмаган маҳсулотларнинг йўқ қилиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тегишли қарорларига кўра, Туркия давлатида ишлаб чиқарилган қиймати 120 миллион сўмлик 23 минг 770 дона “Dog'adan” номли чой маҳсулоти ва 5 миллион 359 минг сўмлик 500 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилиниши белгиланган эди.  

Суднинг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, бюронинг Кармана туман бўлими томонидан вилоят давлат божхона хизмати бошқармаси ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда ушбу воситалар белгиланган тартибда йўқ қилинди.  


А.Бўриев, ЎзА