Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан катта миқдордаги ноқонуний товарларнинг айланмасига чек қўйилди.
Вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда олдиндан олинган маълумотларга асосланган ҳолда ҳаракатланган ходимлар томонидан “Исузу” русумли автотранспорт воситаси Ғиждувон тумани ҳудудидаги “Сармижон” ЙПХ масканида холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 142 минг 800 дона пиротехника воситалари, 2000 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 96 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда умумий қиймати 353 миллион сўм деб баҳоланаётган ноқонуний товар моддий бойликлари юзасидан қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақлов чоралари кўрилади. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири