Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний тўнғиз овлаганлар қўлга олинди
15:43 / 2025-09-10

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги “Бешбулоқ” ҳудудида 3 нафар фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз ва ўзларига тегишли ов қуроллари орқали бир дона ёввойи чўчқа (тўнғиз)ни ноқонуний равишда овлагани аниқланди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган рейд тадбири давомида маълум бўлди.

Давлат инспекторлари томонидан фуқароларга нисбатан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 6 миллион 180 минг сўмга баҳоланди. Ҳужжатлар Гулистон тумани Жиноий ишлар бўйича Судига юборилди ва масала суд тартибида бартараф этилиши белгиланди.

Экологлар аҳолини ов ва табиат ресурсларидан фойдаланишда қонун талабларига риоя қилишга чақиради. Қонун бузилишлари нафақат моддий зарар, балки ёввойи ҳайвонот турларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ғулом Примов, ЎзА