Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
10:19 / 2024-05-28

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги юк машинаси белгиланган тартибда божхона постида инспекцион кўрикдан ўтказилган.

Ушбу жараёнда рентген тасвирлари автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлардан бошқа товарлар борлигини кўрсатган. Шундан сўнг автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.  

Натижада автотранспорт воситаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 миллиард 26 миллион сўмлик жами 27 минг қути сигарет маҳсулотлари аниқланган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА