Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олдини олинди
Божхона органлари ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувдаги “Навоий - Зарафшон” йўналишида ҳаракатланаётган “Chevrolet Lacetti” русумли автотранспорт воситаси “Зарафшон” йўл патрул масканида тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада автомашина салони, юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари ва акциз маркага эга бўлмаган, хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, қиймати қарийб 77 миллион сўмлик 2980 қути тамаки маҳсулотлари борлиги ва фуқаро уларни ноқонуний равишда сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА