Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурол олиб киришга уринганлар тўхтатиб қолинди
10:04 / 2023-01-11

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини, унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади. Аммо мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, қурол-яроқ ва ўқ-дориларни олиб киришга уринишлар учраб турибди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постида Қозоғистондан Ўзбекистон Республикасига ҳаракатланаётган фуқаро З.Ш.га тегишли бўлган қўл юклари постдаги мавжуд рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Фуқаронинг юклари орасида йўловчи божхона декларацияси билан декларацияланмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, унинг юклари орасида 1 дона пневматик тўппонча, 8 дона газ баллони ва 1010 дона металл шарикли ўқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ш.Суяров, ЎзА