Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилмалар буздирилган
12:30 / 2021-09-21

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 20 сентябрь куни “ИИБ ва МИБ ходимлари дўконларимизни бузиб киришди ва аёлларга қўпол муомала қилишди” деган мазмундаги, асосланмаган ёлғон видеохабар тарқалди.

Унда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Пастдарғом буюм савдо” масъулияти чекланган жамиятидаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар МИБ Пастдарғом туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари 2-қаватдаги дўконларни ноқонуний бузаётгани, аёлларга қўпол муомалада бўлаётганини билдириб, қонуний чора кўриш сўралган.

Айтиш керакки, суд томонидан қабул қилинган қарорлар кимнингдир қонуний манфаати учун қабул қилинса, бошқа тарафлар бундан норози бўлиши табиий. Айнан, суд қарорига кўра, ноқонуний деб топилган, бино-қурилманинг бузилиши ёки мажбурий тартибда фуқароларни чиқариш каби мажбурий ижро ҳаракатлари МИБ ходимлари учун ҳам осон кечмайди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг (2020 йил 7 ва 12 октябрдаги, 2020 йил 11 декабрдаги) қарорларига асосан “Пастдарғом буюм савдо” МЧЖнинг 13-1Б-блок 2-қаватида жойлашган даъвогар Ф.Р.га тегишли савдо дўконидан – жавобгарлар Х.Ж., Р.А. ва Ш.П.ларни мажбурий тартибда чиқариш ва ушбу жойда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконларини уларнинг ҳисобидан буздириш белгиланган.

Шунингдек, 2020 йил 14 декабрдаги суд қарорига асосан даъвогар З.Қ.га тегишли савдо дўконидан жавобгар Д.А.ни мажбурий тартибда чиқариш ва савдо дўконларини уларнинг ҳисобидан буздириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажариш учун жавобгарларга қонунда белгиланган 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бюронинг Пастдарғом туман бўлими давлат ижрочилари томонидан 2021 йил 8 сентябрдаги ижро жараёнида, тегишли идоралар манзилга етиб келмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган. Шундан сўнг, 2021 йил 15 сентябрдаги мажбурий ижро ҳаракатлари даврида қарздорлар Х.Ж., Р.А., Д.А. ва Ш.П. лар кўрсатилган савдо дўконларидан мажбурий тартибда чиқарилган ва ноқонуний қурилмалар буздирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ижро ҳаракатлари даврида ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилмаган ва бу иш бирорта мансабдорнинг кўрсатмаси билан амалга оширилмаган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси

ЎзА