Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилишларни фуқаролар ихтиёрий бузди
14:42 / 2023-07-14

Кадастр ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 100 гектардан зиёд ер майдонида амалга оширилган қонун бузилиши ҳолати фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.

Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан январь-июнь ойлари мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 748 ҳолатда 434,99 гектар ер майдонида қонун бузарлик ҳолатлари аниқланди.  

Ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 108,1 гектардаги 261 ҳолатлар фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 320 (247,95 гектар) даъво аризалари киритилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.