Ноқонуний қурилишлар қачон барҳам топади?
Бино ва иншоотлар қурилиши борасида тегишли шаҳарсозлик нормалари, тартиб-қоидалар мавжуд бўлсада, айрим фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмаларни барпо этиш ҳолатлари учраб турибди. Биз ушбу ҳолатларни яқиндан ўрганиш, кенгроқ маълумот олиш ниятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ташриф буюрдик. Ташрифимиз матбуот бўлими билан келишилган бўлишига қарамасдан, Вазирлик мутасаддилари интервью беришдан бош тортишди. Аслида бизнинг ниятимиз ноқонуний қурилишлар ҳақида нотўғри хулоса ва турли талқинлардан қочган холда фуқароларга тўлақонли асосланган маълумотларни етказиш эди холос.
Батафсил видеода:
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/z6JPqVdNkzQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Д.Якубов, И. Исматов ЎзА