Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
11:49 / 2025-12-22

Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган навбатдаги тезкор тадбирлар ўтказилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликда ҳудудда пиротехника воситаларининг ноқонуний реализациясига қарши тезкор чора-тадбирларни амалга оширди.

Хусусан, Қарши шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбир давомида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юкхонасидан қора рангли целлофан пакетларга ўралган ва картон қутига жойлаштирилган жами 92 дона “7 shots” ҳамда “Volk” номли ноқонуний пиротехника воситалари аниқланди.

Шунингдек, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадони холислар иштирокида текширилганда 4 дона картон қутига жойлаштирилган, жами 140 дона “Zimniy les”, “7 shots” ва “Volk” номли ноқонуний пиротехника воситалари фош этилди.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатда Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг хонадони текширилиб, уй ертўласидан 8 дона картон қути ва қопларга жойлаштирилган, республика ҳудудига ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган жами 22 200 дона “Petardes” ҳамда 360 дона “7 SHOTS” номли пиротехника воситалари аниқланди. Мазкур маҳсулотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинди.

Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири