Ноқонуний пиротехника воситалари қўлга олинди
Бу ҳақда Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, 8 турдаги 25 минг 336 дона салют ва петардалар кейинчалик сотиш мақсадида сақланаётганлиги фош бўлди.

Хорижда ишлаб чиқарилган ва муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 47 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири