Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний пиротехника воситалари фош этилди
21:10 / 2025-12-30

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлимининг ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қўнғирот тумани ҳудудида тезкор тадбирлар ўтказди.

Холислар иштирокида амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида озиқ-овқат дўконидан 300 дона питарда, туманда яшовчи фуқаронинг уйидан 6 минг дона питарда ва 51 дона салют, Хўжайли тумани ҳудудида “Cobalt” русумли автомашинадан 2 дона салют пиротехника воситаси аниқланди. Дастлабки қиймати 25 миллион сўм бўлган 6 минг 353 дона пиротехника воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан қонунга мувофиқ суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири