Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ов қилган фуқаролар жаримага тортилди
10:32 / 2026-01-20

Навоий вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ходимлари томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига зид равишда ов қилиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, Учқудуқ тумани экология ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида “Кўкпатас” ОФЙ ҳудудида фуқаро Ш.Т. ўзига тегишли ов қуролидан фойдаланган ҳолда ов қилиш қоидаларини бузганлиги аниқланди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 90-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорнинг 20 баробари, яъни 8 миллион 240 минг сўм миқдорида баённома расмийлаштирилди.

Қизилтепа тумани Ўртачўл массиви ҳудудида тадбирда фуқаро Л.Р. ўзига тегишли ов қуролидан фойдаланиб, ноқонуний равишда 1 (бир) дона Зарафшон қирғовулини овлаган.

Зарафшон қирғовули ноёб ва муҳофаза қилинадиган қуш турларидан бири ҳисобланиб, уни овлаш амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъиян тақиқланган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан фуқаро Л.Р.га нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири