Ноқонуний ўқ-дорилар фош этилди
Халқимизда “Шаҳар бедарвоза эмас”, деган нақл бежиз айтилмаган. Мамлакатимиз сарҳадларига кириб келаётган ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйиш ҳуқуқуни муҳофаза қилиш органларининг доимий диқат марказидадир.
Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона пости томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда Қирғиз Республикасидан чегара орқали ҳаракатланган шахс бошқарувидаги автранспорт воситасида яширилган ҳамда тегишли рухсатномалари бўлмаган 48 дона “КОРР 7.62Х39” калибрли ўқлар борлиги аниқланди.



Мазкур ҳолат юзасидан айни вақтда божхона идораси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.