French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний олиб кирилган уяли алоқа воситаларининг айланмасига чек қўйилди
16:26 / 2022-10-12

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини ноқонуний равишда божхона чегаралари орқали олиб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Ш. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли автотранспорт воситаси Фарғона тумани ҳудудида тўхтатилиб тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғи ортига махсус ясалган хуфия қисмга яширилган, ноқонуний олиб кирилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 515,6 миллион сўмлик 204 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда “Лоғон-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашина салонида фуқаро Э.А.га тегишли бўлган четдан ноқонуний олиб кирилаётган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 144,2 миллион сўмлик 7 турдаги 36 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 660 миллион сўмлик 8 турдаги 240 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА