French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар сотувига чек қўйилди
10:40 / 2022-10-05

Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар сотувига чек қўйилди

Сирдарё вилоятида маиший техника буюмларини яширинча олиб киришга доир қонун бузилиш ҳолатларига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Ш. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк машинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 136 миллион сўмлик 46 дона телевизор борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Суяров,
ЎзА