Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар фош бўлди
13:03 / 2022-11-05

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

Олдиндан олинган маълумотларга асосан ўтказилган тадбирда фуқаро О.А иш жойидаги омборхонада чет элда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари  бўлмаган жами 39 дона телевизорни сақлаб келаётганлиги фош этилди.  

Ҳозирда умумий қиймати 77,6 миллион сўм деб, баҳоланаётган ушбу ноқонуний товарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вақтинчалик сақловга олинган.  

Ҳолат юзасидан эса терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА