Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний олиб кирилаётган пневматик қурол ва гильзалар аниқланди
09:05 / 2022-12-07

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан Қозоғистон Республикасидан пиёда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтказилганида, унда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва божхона назоратига тақдим этилмаган 1 дона “СРМ-177 CAL 4.5 mm” ёзувли, газ балонли пневматик тўппонча ва 1 дона тўппонча кабураси борлиги аниқланди.

Худди шундай яна бир ҳолатда, “Довуд-ота” чегара божхона постига Россия Федерациясидан кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Лада Гранта” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, унда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган, жами 50 дона ов гильзаси  ва 1567 дона гильза учун капсюль, шунингдек, 2 дона “Police” номли электрошокернинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши ҳолатига чек қўйилди.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, ўқотар қурол, ўқ дорилар, пневматик, сигнал берувчи, ўз-ўзини ҳимоя қилиш қуролларини тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз олиб юриш, реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар белгиланган.    

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА