Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний майнинг қурилма давлат манфаатига 12 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирди
13:38 / 2023-10-30

Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматининг маълум қилишича, Қўқон шаҳрида жойлашган ҳозирги кунда фаолиятини тўхтатган паррандачилик корхонаси биносида фуқаро M.N. га қарашли 31 та майнинг қурилма электр ҳисоблагичсиз, тўғридан-тўғри электр тармоғига уланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2 миллион 794 минг киловатт электр энергияси ноқонуний ишлатилган. Бу ҳолат туфайли давлат манфаатига 12 миллиард 369 миллион 49 минг сўм зарар етказилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА