Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний маҳсулотлар савдосига йўл йўқ
09:21 / 2022-11-16

Республикамиз божхоначилари томонидан товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ва тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини давлат бюджетига тўламасликка бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ДБҚ Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари  ҳамкорлигида Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларини жалб этган ҳолда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган, Фарғона-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.М. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси Тошкент вилояти ҳудудидаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, ушбу автотранспорт воситасининг юкхонаси холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Унда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 621 миллион сўмлик 7 турдаги аёллар ва эркаклар кийим-кечаклари ҳамда матолар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан божхона суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ш.Суяров, ЎзА.