Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
12:39 / 2023-12-19

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган шахс ушланди.

Жумладан, Тахиатош гузари ҳудудида жойлашган савдо дўконида фуқаро Т.Р. қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Ушбу дўкондан 4 минг 213 дона ҳар хил турдаги вино, коньяк, виски, ароқ ҳамда 731 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.