Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
10:38 / 2022-11-11

Божхона органлари томонидан ички бозорга сифатсиз, ноқонуний маиший техника буюмлари ва электротехника маҳсулотларини кириб келишига доир қонун бузилиш ҳолатларига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Х.Х бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк машинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Машина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 377 миллион сўм бўлган 151 дона рангли телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ш. Суяров,  

ЎзА.