Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
10:24 / 2021-12-08

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Ғиждувон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.М бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси Ғиждувон туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 106 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ва дори воситалари борлиги аниқланди.


Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА