Ноқонуний маҳсулотлар контрабандасига чек қўйилди
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Миллий гвардия тезкор вакилларининг ҳамкорлиги натижасида ноқонуний тамаки маҳсулотлари контрабандасига чек қўйилди.
Олдиндан олинган маълумотларга асосан, Ғиждувон туманининг “Сармижон” йўл патрул хизмати масканида “Наманган-Ғиждувон” йўналишида ҳаракатланиб келган юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечиради.
Натижада, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли акциз маркалари билан маркаланмаган 2 500 қути тамаки маҳсулотлари ва 50 мл сиғимли 10 000 флаконда тиббиётда қўлланиладиган спирт борлиги тасдиқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.