Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний иш келтирар ташвиш
11:42 / 2024-06-05

“Ўзагроинспекция” нинг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш ҳолатлари юзасидан назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Қизилтепа тумани Ўртачўл массивида жойлашган фермер хўжаликлари майдонларини суғориш манбаи Ўртачўл канали ҳисобланади. Ўрганишлар давомида “Жаҳон машъаласи” фермер хўжалиги мансабдор шахслари томонидан “Ҳалим Олим” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган майдондан ноқонуний равишда тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, ўзбошимчалик билан 2 гектар ер майдонининг ҳолатини бузиб, янгидан ариқ қазиш ишларини амалга оширганлиги маълум бўлди.

– Бунинг натижасида “Ҳалим Олим” фермер хўжалигига ажратилган 2 гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги экинлари экишда фойдаланишдан чиқиб, сунъий тўсиқ қўйилганлиги сабабли, суғориш қувури лойқа аралашмаси билан кўмилиб қолган, – дейди инспекциянинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси А.Туробов. – Бу эса фермер хўжалиги томонидан экилган ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги” ги Низомга асосан етказилган зарар миқдори ҳисобланганда 19,9 миллион сўмни ташкил этди.

Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва етказилган зарар миқдорини айбдор шахслардан ундириб, ер қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири