Ноқонуний иш – келтирар ташвиш
Жорий йил 19 июлидан 20 июлига ўтар кечаси, тунги соат 00:05 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудидаги “Сангзор-15” йўл патрул хизмати (ЙПХ) масканида Жиззах вилоят ички ишлар органи ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро О.Ю. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси тўхтатилиб текширилганида, автоулов салони ва юкхонасида жами 490 килограмм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган. Бироқ ушбу маҳсулотга ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаганлиги боис ҳужжатлаштириб олинган. Гўштнинг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мақсадида вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган.

Гўшт истеъмолга яроқли чиқса гўшт ташиш қоидасини, яроқсиз чиқса, истеъмолга яроқсиз маҳсулот сотиш қоидасини бузган қоидабузар фуқаро эҳтимол бундан кейин амалда белиланган қоидаларга риоя этар, аммо ҳозирча у қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
А.Қаюмов, ЎзА