Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний иншоотлар мажбурий тартибда бузилди
16:47 / 2025-08-21

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги Ўзбекистон маҳалласида 14 нафар фуқаро туман ҳокимлиги захирасидаги 0,55 гектар ер майдонига молхона ва омборхоналар қуриб олинганлиги аниқланди. Суд қарори асосида мазкур иншоотлар мажбурий тартибда бузилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан жавобгарлар огоҳлантирилди ва  ихтиёрий равишда бузиш учун белгиланган муддат берилди. Муддат якунига етгач, улар қурилмаларни бузишмади. Шу сабабли маъмурий тартибда жарима қўлланди ва мажбурий ижро чоралари амалга оширилди.

– Бу каби чоралар давлат мулкини ҳимоя қилиш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Мажбурий ижро бюросининг Сайхунобод туман бўлими бошлиғи Ҳамид Қораев. – Шу боис, суд қарорлари тўлиқ бажарилмаган ҳолатларда мажбурий ижро тадбирлари қўлланади ва қонунбузарликлар бартараф этилади.

Соҳа ходимлари томонидан қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида тизимли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу чоралар захира ер майдонларида қурилган ноқонуний иншоотларни бузиш, давлат мулки ҳамда ер ресурслари бўйича чиқарилган қонунларини тўлиқ бажаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири