Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди
16:26 / 2023-05-06

Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Кон геология фаолиятини назорат қилиш Самарқанд-Бухоро минтақавий инспекцияси мутахассислари билан ҳамкорликда Хатирчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси муҳофаза минтақасида ноқонуний ов, қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олинишига чек қўйиш ҳамда бошқа қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш давомида номаълум шахслар томонидан бир нечта синтетик тўрлар Зарафшон дарёсига қўйиб кетилганлиги аниқланди ва дарёдан ушбу синтетик тўрлар олиб ташланди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудига тегишли бўлган Зарафшон дарёсининг муҳофаза ҳудудидан туман Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал аралашмасини НОWО русумли юк машинасига юклаётган вақтида тўхтатилди.

Ушбу ҳолат бўйича Кон геология фаолиятини назорат қилиш Самарқанд-Бухоро минтақавий инспекцияси томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

А.Бўриев, ЎзА