Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ҳолат туфайли АГТКШга 9 миллиард 757 миллион сўм зарар ҳисобланди
15:25 / 2025-10-08

Мамлакатимизда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва энергия манбаларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

Айниқса, газ таъминоти соҳасида ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш, қонунбузарликларнинг олдини олиш ва иқтисодий зарарни камайтириш устувор вазифалардан биридир. 

Шу ишлар доирасида Фарғона вилояти Сўх туманида “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида йирик миқдорда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. 

Унда маълум бўлишича, мазкур туманда “Г. О. О.” МЧЖга қарашли АГТКШда хатлов ўтказилганда газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган бир марталик тамға узилган ва табиий газдан ўғринча фойдаланилган. 

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 9 миллиард 757 миллион сўм зарар ҳисобланди. 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизматига кўра,  ушбу вазиятга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА