Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ҳаракатга чек қўйди
16:55 / 2025-11-20

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишга барҳам берилди.

Хориждан импорт тариқасида кириб келган юклар ҳужжатларда кўрсатилган ўринлар сони ва миқдор бўйича мос бўлса-да, товарларнинг тарозидаги вазнида тафовутнинг кузатилганлиги, тегишли  тартибда божхона кўригини ўтказиш зарурлигини кўрсатди.

Товарларни классификациялаш бўйича масъул ходимлар томонидан ТИФ ТН кодларини аниқлаштириш мақсадида ўтказилган божхона экспертизаси хулосасига кўра, ҳужжатларда “картон асосли, юпқа металл фолга билан қопланган қадоқлаш материали” сифатида кўрсатилган юк аслида “бир мартали алюминий идиш ва озиқ-овқат ташиш учун мўлжалланган қопқоқлар” эканлиги  тасдиқланди.

Ушбу ҳолатнинг ўз вақтида аниқланиши натижасида қарийб 100 миллион сўм миқдорда қўшимча  божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.