Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
17:13 / 2026-01-23

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор хизматлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига оид ҳолат аниқланди.

Маълум бўлишича, Зомин туманида истиқомат қилувчи, 1970 йилда туғилган фуқаро ҳамда унинг 1972 йилда туғилган маҳалладоши Зарбдор тумани ҳудудида 6 грамм марихуанани 800 минг сўм эвазига сотган вақтида қўлга олинган.

Тезкор тадбир жараёнида гумонланувчилар холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилган. Натижада улардан бирининг ёнидан гугурт қутисига жойланган, қўшимча равишда 7,51 грамм оғирликдаги марихуана аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА