Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ер савдоси амалга ошмай қолди
12:39 / 2022-06-22

Бухорода ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Натижада фуқаро Ф.И. Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан бошқа бир фуқарога сотишга келишиб, танишлари орқали ушбу ер майдони учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилади. 

Фуқаро 4 минг 900 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов,  ЎзА