Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний электр истеъмоли тизимга 8,6 миллиард сўм зарар келтирди
11:32 / 2025-06-19

Энергия ресурсларидан самарали ва қонуний фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, талон-торож ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар давомида Хоразм вилоятида йирик миқдордаги ноқонуний электр энергияси истеъмоли ҳолати аниқланди. 

"Ўзэнергоинспекция"нинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги текширув жараёнида Урганч туманида жойлашган “И.Т.Б.Қ.” масъулияти чекланган жамияти томонидан қонунбузарлик содир этилгани фош этилди. 

Маълум бўлишича, мазкур корхона “Оқ ариқлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида суғориш мақсадида ишлатилаётган сув насосларини электр энергияси билан таъминлаш бўйича тегишли шартнома расмийлаштирмасдан, узоқ вақт давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келган. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолат оқибатида электр таъминоти ташкилотига 8 миллиард 672 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган. 

Инспекция ахборот хизматига кўра, ҳозирда бу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА