Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний дарахт кўчирган мансабдорлар устидан жиноий иш очилди
10:36 / 2025-07-30

Атроф-муҳитга зарар етказган ҳар қандай қонунбузарлик жазосиз қолмайди.

Экология тизимида амалга оширилаётган назорат рейд тадбирлари айнан мана шундай ҳолатларнинг олдини олишга, қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Хусусан, 2025 йил 29 июль куни Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан навбатдаги назорат рейди ўтказилганда Бухоро шаҳри “Шейхон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган тиббиёт марказида қонунбузарликка йўл қўйилганлиги аниқланган. 

Яъни маълум бўлишича, марказ ҳудудида радиология бўлимини қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис, атроф махсус тўсиқ билан ўраб олинган. Шу имкониятдан фойдаланиб, “М.Г.” МЧЖга тегишли мансабдор шахслар томонидан экологик меъёрлар бузилган. 

Бу юзасидан Экология вазирлиги ахборот хиўзўмати маълум қилмоқда. Текширув жараёнида ушбу ҳудуддан 38 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний тарзда кўчириб ўтказилгани, шундан 26 туп дарахт нобуд бўлгани аниқланган. Бунинг натижасида табиатга 170 миллион 62 минг 500 сўм миқдорида моддий зарар етказилган. 

Ҳолат юзасидан барча тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилиб, жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Табиат бойликлари – бебаҳо мерос. Уларни асраш, қонунларга риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг ва айниқса, мансабдор шахсларнинг асосий бурчидир. Ноқонуний ҳаракатлар учун қатъий жавобгарлик бор, бу борадаги назорат янада кучайтирилади. 

М.Эшмирзаева, ЎзА