Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари, Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан Сардоба тумани ҳудудида тезкор тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида туман ҳудудидаги "Сардоба" сув омборидан фуқаролар Б.К. Э.Ж ва Ш.М. балиқ тутиш учун тақиқланган ов қуроли лескали тўр ёрдамида жами 4 (тўрт) турдаги 80 (саксон) дона балиқни ноқонуний овлаганлик ҳолати аниқланди.

Тадбир давомида қоидабузарлардан 1 дона резина қайиқ, 2 дона эшкак, 10 дона лескали тўр, 1 дона насос ва 1 жуфт резина этик олиб қўйилди ҳамда Х.А. бошқарувида бўлган Нексия русумли автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.
Аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан қонуний чораларни кўриш мақсадида суд органига юбориш учун тегишли тартибда қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 11миллион 610 минг сўм ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори белгиланди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА