English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний балиқ овлаган фуқаролар ушланди
12:13 / 2025-05-22

Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда ўтказилган тезкор назорат тадбири давомида ноқонуний балиқ овлаган фуқаролар ушланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан  10 июнгача, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан  31 майгача бўлган муддатда балиқ овлаш тақиқланади.

Шунга қарамасдан айрим фуқаролар томонидан ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари учраб турибди. Жумладан, ҚҚР Тахтакўпир тумани ҳудудида жойлашган табиий кўлда 2 нафар фуқаро томонидан тақиқланган даврда 6 та зоғора ва 1 та пелядь балиғи тўр билан овлагани аниқланди. Натижада табиатга 13 миллион 125 минг сўм зарар етказилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири