Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нопок ходимларга тўғри келмайдиган муросасиз муносабат: МИБ ижрочилари ишдан асоссиз бўшатилганми?
18:25 / 2022-03-16

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари Telegram каналларидан бирида Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари шахсига ва фаолиятига оид маълумотлар баён этилиб, давлат ижрочиларининг асоссиз ишдан бўшатилаётганлик ҳолатлари қайд этилган.

Хабар юзасидан МИБнинг Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Таҳлилларга кўра, МИБ органларига келиб тушаётган ижро ҳужжатларининг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг 2 ойида келиб тушган ижро ҳужжатлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43.782 тага ортганини кўриш мумкин. Шунга асосан, ҳозирда ҳар бир давлат ижрочисининг иш юритувида ўртача 885 та ижро иши мавжуд. Андижон шаҳар бўлимида ҳам бу кўрсатгич 885 тани ташкил қилади.

Демак, келаётган ижро ишларининг сони ортгани боис иш юкламаси, ижро ишининг сифати, ҳаққоний юритилиши, тугатилаётган (тамомланган) ишларининг қонунийлиги ўрганиб борилади. 

Сабаби, асоссиз тамомлаш ёки ижро ишини юритишда сансалорликка йўл қўйиш ҳолати бўйича ҳам мурожаатлар сони ўз-ўзидан ортиши мумкин.

Қолаверса, ҳар бир ижро иши ортида фуқароларимиз ва жамият ҳуқуқ-манфаатлари турибди. Бу МИБ раҳбарияти талаби, ходимлар учун эса масъулият ва мажбуриятдир.

Бундан ташқари, МИБ органларида коррупция иллатига қарши курашиш ва бунга имкон берувчи омил, шарт-шароитларни ўрганиб, олдини олиш муҳим.

Бу борада бошқарма бошлиғи Қ.Жалилов фуқароларимиз ва жамоатчилик эътиборига телевидение орқали бир неча бор мурожаат йўллади.

Тизимда белгиланган иш режаси ва бошқарма бошлиғининг фармойиши билан вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари ижро ишларини тамомлашда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-банди талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиши бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудудий бўлимлар давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг мол-мулки ёки даромади аниқланмаганлиги сабабли ижро ишларининг тамомланиши, қонунийлиги жойига чиққан ҳолда мавжуд иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижаларига кўра, ижро ишларини тамомлашда қонун талабларига риоя қилмаган ходимларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўрилади.

Ўз навбатида ишга ҳалоллик ва масъулият билан ёндашиб келаётган ходимлар мунтазам рағбатлантириб келинмоқда. 

Бундан ташқари, бошқарманинг шахсий хавфсизлик шўбаси ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

Агар мурожаат келиб тушган тақдирда Бюро марказий аппарати томонидан назоратга олиниб, қонуний баҳо берилади.

Тизимда суд ва бошқа ҳужжатларнинг ижроси ҳаққонийлигини таъминлаш ва бунда тўсиқ бўлувчи коррупцион ҳолатларга қарши курашиш жараёнлари давом эттирилади.

Бу жараёндаги муросасиз муносабат айрим нопок ходимларга тўғри келмаслиги ва улар ҳам ижтимоий тармоқларда «ўз муносабати»ни билдириши мумкин.



Шуҳрат НЕЪМАТОВ, ЎзА