Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номзод сайловчилар билан учрашди
19:07 / 2023-07-04

“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Робахон Махмудованинг Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, меҳнат фахрийлари, фаол хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Учрашувда номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили “Адолат” СДП вилоят Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида маълумот берди.  

Номзод Робахон Махмудова сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастурида илгари сурилган устувор ғоялар, мақсадлар, асосий масалаларни сайловчилар эътиборига ҳавола этди. Номзоднинг дастурида Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, ижтимоий давлат ва барча учун фаровонлик таъминланган адолатли фуқаролик жамияти қуришнинг социал-демократик модели таклиф этилаётганлиги таъкидланди. Хусусан, номзод дастурида инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлиги тан олиниб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакатимизни эркинлик, адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган, инсонларнинг кескин табақаланишига йўл қўйилмайдиган кучли ижтимоий давлат сифатида, аҳолининг юқори турмуш даражасига эга ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш каби вазифа ва мақсадларга алоҳида эътибор қаратилган.  

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашув сўнггида тадбир қатнашчилари юрт равнақи, фуқаролар фаровонлигини таъминловчи муҳим сиёсий тадбирларда фаол иштирок этишларини билдирди.

А. Мусаев, ЎзА