French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нўъмон Қуртулмуш: Дунё Украина муаммосини ҳал қила олмайди!
11:10 / 2024-07-08

Ҳозирча дунё Украинадаги вазиятни ҳал қилиш механизмига эга эмас, мазмунида фикр билдирган Туркия Буюк миллат мажлиси (парламент) спикери Нўъмон Қуртулмуш.

– Дунёда уруш ўчоғи кўп, – дейди сиёсатчи якшанба куни Вашингтондаги чиқишида. – Муаммонинг пайдо бўлиши ҳам турли омилларга боғлиқ. Асосий сабаб – адолатли дунё тизими йўқлиги.  Бугунги кунда ер юзидаги иқлим, миграция инқирозини ҳал қилишнинг истиқболли чоралари йўқ. Зеро, бу масалаларни ҳал қила оладиган халқаро тизим мавжуд эмас.

Қуртулмуш уч йилдан буён давом этаётган Россия – Украина низосига ҳам эътибор қаратди:

– Инқироз уч йилдан буён давом этмоқда, дунё кўз ўнгида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлди. Буни муаммони бартараф қила олмайсизлар, чунки халқаро тизим керакли механизмга эга эмас.