Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш ривожлантирилади
11:46 / 2023-12-28

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,Ўзбекистон Республикасида номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:

номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлаш;

мақом ва бахшичилик санъатини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилишни янада ривожлантириш; 

номоддий маданий мероснинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган намуналарининг, шунингдек, меросни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция доирасида халқаро рўйхатларга киритилишига эришиш; 

номоддий маданий меросни доимий равишда ўрганишни йўлга қўйиш мақсадида республика ва халқаро миқёсда этнофольклор экспедициялари ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, фундаментал ва мақсадли грантлар ажратилишини таъминлаш; 

номоддий маданий мерос таълимнинг барча босқичларида ўрганилишини ташкил этиш ҳамда соҳа учун малакали кадрлартайёрлаш.

Шунингдек, қарор билан таниқли бахшилар иштирокида фольклор театрлаштирилган томошаларсаҳналаштирилади ва уларнинг республика театрларида намойиш этилиши ташкил қилинади.

Халқ достонлари ва эртаклар асосида болалар учун мультфильмлар яратилади.

Президент қарорига кўра,Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг вазифалариҳам тасдиқланди.

Институтда этнофольклор лабораторияси ташкил этилиб, унда: 

йўқолиб кетган ноёб номоддий маданий мерос намуналари ва улар билан боғлиқ бўлган асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконларни қайта тиклаш;

номоддий маданий мерос намуналарининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши ва келажакдаги ҳолатини моделлаштириш; 

номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи материаллар, ахборот ташувчи воситалар, этнофольклор экспедицияларида тўпланган материалларни технологиялар ўзгаришига мутаносиб равишда замонавий форматга ўтказиб бориш ҳамда аудиовизуаллаштириш ишлари йўлга қўйилади.

Институтга 2024 йилдан бошлаб ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.

Номоддий маданий мерос намуналарини тадқиқ этиш, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаситанловлар асосида шакллантирилади.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган илмий ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларга фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя цилиш учун юборилади.

Ўзбек халқ достонларининг жонли ижродан ёзиб олинган намуналариҳамда "Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари" 100 жилдлик тўпламини нашр этиш ишлари якунига етказилади.

2024 йилдан бошлаб, ҳар йили март ойида "Миллий қадриятлар ойлиги" тадбирлари ва халқ сайилларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

2024 йил 1 октябрга қадар "Қадрият" электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади ҳамда тегишли электрон хизматлар ва манбалар билан интеграция қилинади.

"Қадрият" электрон платформасида: 

номоддий маданий меросни, шу жумладан мақом ва бахшичилик санъати намуналарини ўзида сақловчи ва етказувчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати; 

номоддий маданий меросни, жумладан мақом ва бахшичилик санъати намуналарини электрон ҳужжатлаштириш, ҳисобини юритиш ва улар ҳақидаги материаллар, матн, фото ва бошқа аудиовизуал асарлар; 

соҳага оид халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманлар, маҳаллий ва хорижий этнофольклор экспедициялари материаллари, халқаро рўйхатларга киритилган номоддий маданий мерос намуналари ҳақидаги батафсил маълумотлар жойлаштирилади ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилади.

                                                                                                              ЎзА