Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номини ўзгартирган “Жиззах-кентекс” – Ўзбекистон чемпиони бўлди
10:24 / 2022-05-10

Жиззах шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигаси жамоалари ўртасида ўтган 11-тур учрашувлари ниҳоясига етиб, “Жиззах-кентекс” жамоаси мамлакат чемпиони, деган шарафли номга эга бўлди.

Ҳар турдаги каби 12 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этаётиб, 11-тур учрашувларини ниҳоясига етказди.

1-гуруҳдаги жамоалар 11-турнинг биринчи кунида “Динамо” (Самарқанд) – АГМК (Олмалиқ) – 2:4, “Пахтакор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 4:3, “Строител-Зарафшон” (Навоий) – “Насаф” (Қарши) – 4:8, 2-кунида “Строител-Зарафшон” – “Локомотив” – 2:10,“Пахтакор” – АГМК – 2:0,“Динамо” – “Насаф” – 0:3 ва 3-кунидаги АГМК –“Строител-Зарафшон” – 11:4,“Локомотив” – “Динамо” – 3:1,“Насаф” – “Пахтакор” – 1:1 ҳисоби билан 1-гуруҳи жамоалари баҳсларни якунлади.

Ушбу турга қадар “Huaxin-Жиззах” жамоаси “Жиззах-кентекс” деб номини ўзгартирди.

Ушбу 2-гуруҳ жамоалари 11-турнинг биринчи кунида “Металлург” (Бекобод) – “Жиззах-кентекс” (Жиззах) – 5:3, “Нефтчи” (Фарғона) – “Максам-Чирчиқ” (Чирчиқ) – 2:7, “Бунёдкор” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган) – 5:3, 2-кунида “Навбаҳор” – “Жиззах-кентекс” – 5:6, “Металлург” – “Нефтчи” – 1:0, “Максам-Чирчиқ” – “Бунёдкор” – 1:2, 3-кунида “Жиззах-кентекс” – “Максам-Чирчиқ” – 4:1, “Нефтчи” – “Навбаҳор” – 4:4, “Бунёдкор” – “Металлург” – 5:4 ҳисобида якунланди.

Чемпионат давомидаги 11-турнинг 31 учрашувида ҳаммадан кўп – 87 очко жамғарган Жиззахнинг “Жиззах-кентекс” футзал жамоаси мамлакатимиз чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳисобида 77 очко бўлган Олмалиқнинг АГМК жамоаси иккинчи, 66 тадан очко йиққан Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” клублари тўплар нисбати ва ўзаро ўйинларига қараб учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА