French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ноль” қиймат амалиёти туфайли иш ўринлари яратилмоқда
11:36 / 2019-11-04

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш бўйича яратилган янги тизим, яъни бўш турган биноларни инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматида сотиш амалиёти ҳудудларда изчил давом этмоқда. Бу тизим хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш билан бир вақтда ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жалб қилиш ҳисобига рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш ва янги иш ўринлари яратишда қўл келмоқда.


Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш бўйича яратилган янги тизим, яъни бўш турган биноларни инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматида сотиш амалиёти ҳудудларда изчил давом этмоқда. Бу тизим хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш билан бир вақтда ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жалб қилиш ҳисобига рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш ва янги иш ўринлари яратишда қўл келмоқда.

Қибрай туманининг Ёнариқ қишлоғида “ноль” қийматда инвестиция шарти билан берилган ташландиқ бинолардан бирида “Miss Lighting” Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси фаолиятини бошлади. У энергия тежамкор лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

— Корхонага техник ва технологик ускуналарни компаниямиз етказиб берди, — дейди Хитойнинг “Zhongshan Yuexiang Lighting Texnology” компанияси вакили Си Шанг. — Шунингдек, хомашё ва эҳтиёт қисмларни ҳам бизда харид қилмоқда. Аммо бу билан чегараланиб қолмоқчи эмасмиз. Юртингизда чет эллик инвесторлар учун берилаётган енгилликлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга ундамоқда. Яъни биз 2020 йилда 500 минг доллар миқдорида инвестиция киритмоқчимиз. 
“Miss Lighting” корхонасининг биринчи босқичи доирасида 18 турдаги лампалар тайёрлаш йўлга қўйилди. Улар нафақат энергия тежамкорлиги, балки экологик жиҳатдан тозалиги ва узоқ муддат хизмат қилиши билан турдошларидан ажралиб туради. Шу боис корхона раҳбарияти хорижий инвестиция жалб қилиб, фаолиятини мунтазам равишда кенгайтириш ниятида.

— Йигирма йиллик бизнес фаолиятимиз давомида ёритиш ускуналари савдоси билан шуғулланганмиз, — дейди “Miss Lighting” Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси раҳбари Умида Раҳмонова. — Юртимизда электротехника саноатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибори бизга янги ғоя ва ташаббуси берди. Шу тариқа ишлаб чиқаришда ўзимизни синаб кўришга қарор қилдик ва импорт ўрнини босувчи LED лампалар ва қандиллар йиғиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга аҳд қилдик. Бошланиши ёмон эмас, атрофимиздаги қишлоқда яшовчи кўплаб хотин-қизларни иш билан таъминладик.

Қайд этиш жоизки, келгусида ички ва чет эл инвестиция жалб этиш ва маблағни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтиришга йўналтириш мўлжалланмоқда.