Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган юртдошларимиз учун хайрия тадбири ўтказилди
14:02 / 2020-12-10

Тошкент вилояти Пискент туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги 30-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, туман ҳокимлиги, O'zLiDeP туман кенгаши фаоллари, ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.  

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Корея маданияти маркази раҳбари Виктор Пак томонидан ҳомийлик сифатида 60 жуфт кийим-кечак, 3 та ногиронлик аравачаси, 16 та қўлтиқтаёқ, 10 та юриш мосламаси (ходунок) ва гигиеник воситалар ногиронлиги бор ва кам таъминланган фуқароларга топширилди.

Тадбир доирасида Корейс миллий маданий маркази санъаткорлари ва мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.